11:48 / 26.04.2017
18765

Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда

Фарзандларингиз ёки ёш болакайлар билан қаерда кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришни излаётган бўлсангиз, у ҳолда Parus — сиз хоҳлаган маскан.

Чунки у ерда, 2 ва 3-қаватлар тўлиқ ўйин аттракционлари билан тўлдирилган, 4-қаватда овқатланиш жойлари ва кинотеатр мавжуд, 6-қаватда эса боулинг майдони бунёд этилган.

Агар 7 ёшгача бўлган болакайлар билан Parus’га ташриф буюрсангиз, уларни Wonderland — болалар майдончасидаги энагаларга ишониб топшириб, ўзингиз 4-қаватдаги овқатланиш майдончасида овқатланишингиз ёки кинотеатрда янги фильмларни томоша қилишингиз мумкин.

Энагаларга эса фарзандингизни худди ўзингизга ишонгандек топширсангиз бўлади. Чунки улар бошланғич тиббий ёки педагогик таълимга эга ва ишга чиқишдан аввал махсус тайёрлов курсларидан ўтишади. Шу боис, фарзандингиз бир сония ҳам эътибор ва меҳрдан четда қолмайди.

Оилавий ҳордиқ чиқариш шароитлари жамланган Parus — кўнгилочар мажмуаси ҳозирда, болалар учун мўлжалланган барча ўйин аттракционларига 20 фоизлик бонусларни тақдим этмоқда. 

Бунда, 50 минг сўмлик харидни амалга оширсангиз, сизга 10 минг сўм бонус қилиб берилади. Яъни болалар аттракционларда 50 минг сўмлик эмас, 60 минг сўмлик фойдаланишлари мумкин бўлади.

Акция 1-июнга қадар давом этади ва душанбадан жумагача амал қилади. 

Қуйида мажмуанинг қаватлар бўйича қисқа таърифларини келтирамиз:

Биринчи қаватда Макро супермаркети фаолият олиб бормоқда. Мажмуада ҳордиқ чиқариш билан бирга, уй-рўзғор учун харидларни ҳам шу ернинг ўзида амалга оширишингиз мумкин.

Иккинчи қаватда кичик ёшли болалар учун мўлжалланган аттракционлар ишлаб турибди. Юқорида таъкидланган Wonderland майдончаси ҳам шу қаватда. Фарзандларингиз учун айниқса, ушбу қаватдаги Toys Land — ўйинчоқлар дўкони жуда қизиқ бўлиши табиий. Чунки, дўконда жуда кўп ўйинчоқлар мавжуд.

Болалар ўйин билан банд бўлган пайтда, катталар хушбўй қаҳвадан таътиб кўришлари учун майдонча ёнгинасида Canella кафеси хизмат кўрсатмоқда. 

Учинчи қаватда эса 16 ёшгача бўлган болалар ва катталар учун ўйин қурилмалари ҳамда аттракционлар мавжуд. Шунингдек, ушбу қаватда Bellstore — косметика маҳсулотлари дўконлар тармоғининг дўкони ҳам бор. Бу эса аёллар эътиборидан четда қолмайди.

Тўртинчи қават овқатланиш майдончаси бўлиб, у ерда қуйидаги тамаддихоналар фаолият олиб бормоқда:

  • Sumbula — миллий таомлар ресторани;
  • La Marmite — турк таомлари ошхонаси;
  • Dayako Chicken — корейсча сирли рецепт асосида тайёрланган соус билан мазали жўжалар;
  • Chopar Pizza — шаҳарнинг энг яхши питсахоналаридан бири;
  • Barbeque Burger — ҳақиқий бургерлар;
  • Samurai Sushi — японча ошхона;
  • Рецепт Счастья — десерт ва ширинликлар.

Бундан ташқари, ушбу қаватда Parus Cinema кинотеатри мавжуд. У ерда учта кинозал бор ва улардан иккитасида жаҳон киноси, биттасида эса ўзбек кинолари намойиш этилади. Янги фильмларни юқори сифатда томоша қилиш учун бу кинотеатр яхши жой.

Намойишлар вақти, кинолар трейлери ва улар ҳақидаги маълумотлар билан paruscinema.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Бешинчи қават эса байрам ва тантаналар учун махсус қават ҳисобланади. У ерда турли тадбирлар, туғилган кунларни нишонлаш мумкин.

Олтинчи қаватда кўпчилик учун доимий ташриф жойига айланиб улгурган Parus Bowling — боулинг майдони фаолият олиб бормоқда. Бу қават нафақат ўйин ўйнаш учун, балки сўнгги пайтларда дўстлар даврасида туғилган кун ёки бошқа тадбирларни ҳам нишонлаш учун яхши жойга айланиб улгурган. 

Чунки, у ерда махсус ресторан ҳам фаолият олиб боради. Сиз эса боулинг ўйнаш билан бир вақтда, бошқа қаватлардан таом буюртма қилишингиз ёки шу қаватдаги Aroma Food Bar ичимликлари, ширинликлари-ю, музқаймоқларидан таътиб кўришингиз мумкин.

Parus — кўнгилочар мажмуаси барчани меҳмонга чорлайди! Марҳамат, ташриф буюринг:

  • Манзил: Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 60 уй;
  • Мўлжал: «Новза» метро бекати, «Қатортол» савдо мажмуаси;
  • Телефонлар: (+998-99) 855-00-77 ва (+998-99) 858-88-02;
  • Веб-сайт: parus.uz
  • Facebook’даги саҳифа: @ParusOfficial

Реклама ҳуқуқи асосида

Top