08:33 / 26.04.2017
3898

Венесуэла Америка давлатлари ташкилотидан чиқиши мумкин

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Венесуэла ТИВ раҳбари Делси Родригеснинг маълум қилишича, мамлакат Америка давлатлари ташкилотидан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Telesur хабар бермоқда.

«Америка давлатлари ташкилоти ТИВ раҳбарлари учрашуви Венесуэла ҳукумати билан келишилмаган ҳолда ўтказилса, мен мамлакат президенти Николас Мадуродан Венесуэлани ташкилотдан чиқиш жараёнини бошлаш ҳақида кўрсатма олдим», - дея маълум қилди Родригес.

Март ойида Мадуро халқ билан мамлакат ва Америка давлатлари ташкилотининг бўлажак ўзаро муносабатларини муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилганди.

Top