17:57 / 27.04.2017
10140

Черногория: Россия давлатнинг НАТОга киришини тўхтатишга уринмоқда, лекин уддалай олмаяпти

Фото: AP

Россия ҳали-ҳамон Черногориянинг НАТОга киришига, ўтган йилдаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, қатор киберҳужумлар орқали тўсқинлик қилишга уринмоқда. Бироқ ҳеч ким Болқондаги кичик давлатнинг кейинги ойдаёқ альянсга қўшилишининг олдини ололмайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Адриатика денгизига чиқувчи давлатнинг қонун чиқарувчилари НАТОга киришни жума куни расман тасдиқлайдилар, дея маълум қилди Предраг Бошкович сешанба куни берган интервьюсида. Черногория альянснинг 25 май кунги йиғилишида тўлақонли аъзо сифатида иштирок этишга умид қилмоқда, дея таъкидлаб ўтган у.

Бу тасдиқлаш Югославия собиқ республикасининг геосиёсий позицияси ўзгарганидан далолат беради. Уни Россия билан диний ва маданий алоқалар тарихий жиҳатдан боғлаб турарди. Давлатнинг 200 миль қирғоғи альянсга кириши эса НАТОнинг Шимолий Ўрта ер денгизи узра тўла назоратини таъминлайди, дейилади мақолада.

Бошковичнинг маълум қилишича, унинг вазирлиги “ҳар куни” махфий маълумотлар бўлган “давлат институтлари ва ҳарбий зобитлар компьютерларига киберҳужумлардан” ҳимояланишга ҳаракат қилмоқда.

"Россиянинг ўз манфаатлари бор, ҳамда у буни ўзига хос тарзда кўрсатди, - деган вазир. – Албатта, бу Кремль. Бу факт".

"Подгорицанинг ҳарбий салоҳияти деярли нолга тенг, бироқ географик жойлашув Болқон узра назоратни кучайтиришга имкон беради", - дея Черногориянинг НАТОга киришига изоҳ берган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу чоршанба куни.

"Черногория ўз ҳажми ҳақида ҳаммасидан хабардор, - дея қайд этиб ўтган Бошкович. – Бироқ, шу катта аҳамиятга эгаки, биз анъанавий равишда нотинч бўлган Болқон ярим оролини бироз хавфсиз жойга айлантириш учун ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз".

Top