00:42 / 27.04.2017
15989

Ла-Лига. "Барселона" - "Осасуна" ўйинида 8та гол киритилди

Испания чемпионатининг 34-турида "Барселона" ўз уйида "Осасуна"ни қабул қилди. 8та гол киритилган учрашув "Барселона"нинг 7:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. 

Ҳисоб 12-дақиқада Месси томонидан очилган бўлса, 30-дақиқада Андре Гомеш орадаги фарқни 2тага етказди. Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқадаси меҳмонларнинг ягона голи киритилди – Торрес жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 57-дақиқада Андре Гомеш дубль қайд этиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада Месси ҳам ўйиндаги 2-голини киритди. Пако Алькасер ҳам 64- ва 86-дақиқаларда гол киритиб, ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйган бўлса, 67-дақиқада Маскерано пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоа ғалабасига ҳисса қўшди. 

Барселона – Осасуна 7:1 (2:0, 5:1)
Голлар:
1:0 – 12 Месси, 2:0 – 30 Андре Гомеш, 2:1 – 48 Торрес, 3:1 – 57 Андре Гомеш, 4:1 – 61 Месси, 5:1 – 64 Пако Алькасер, 6:1 – 67, пенальти Маскерано, 7:1 – 86 Пако Алькасер.
Барселона – тер Стеген, Маскерано, Динь, Пике, Ракитич, Денис Суарес, Бускетс, Туран, Андре Гомеш, Пако Алькасер, Месси (Аленья, 63).
Осасуна – Сиригу, Мондрагон, Фуэнтес, Буньюэль, Санхурхо, Мерида (Чаушич, 79), Тьенса, Ромеро (Олавиде, 72), Торрес, де ла Куэвас, Леон (Кодро, 73).

Top