18:54 / 27.04.2017
38597

Олмазор тумани прокуратураси ва ИИБга раҳбарлар тайинланди

Фото:kun.uz

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ ва прокуратурасига раҳбарлар тайинланди. 

Туман ички ишлар бошқармасига полковник Муллажонов Абдумажид Файзуллаевич тайинланган. У бундан аввал, Тошкент шаҳар Бектемир ва Миробод тумани ички ишлар бўлимлари, Тошкент вилояти ИИБга раҳбарлик қилган. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди. 

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдурахимовнинг маълум қилишича, Олмазор тумани прокуратурасига Тоҳир Азаматов раҳбар сифатида таништирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Олмазор туманига уюштирган амалий сафари чоғида туман раҳбарияти тўртлиги вазифасидан озод этилган эди. 

Top