14:33 / 27.04.2017
17767

Президент Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишди

Фото: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Президент таклифи билан 2017 йил мамлакатда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 2016 йил 28 декабрда Президентнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. 

Мазкур фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган. 

Халқ қабулхонаси Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳкўчаси, 117- уйда жойлашган. 

Top