07:30 / 27.04.2017
5279

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

26 апрелда Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди анъанавий Ўзбекистон-Туркия алоқаларига мос равишда очиқ, қизғин, самарали ва юқори савияда бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларига доир барча долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларнинг ўхшаш ва мувофиқлигини тасдиқлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома руҳи ва тамойилларига икки томоннинг ҳам бирдек содиқлиги қайд этилди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари бўйича ўзаро алоқаларнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжаллаган мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, учрашувда имзоланган Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ўзбек-турк муносабатларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган.

Top