11:18 / 28.04.2017
10306

Америкаликларнинг ярмидан кўпи Шимолий Кореяга ҳарбий чоралар кўриш тарафдори

Фото: РИА "Новости"

Америкаликларнинг ярмидан кўпи – тахминан 53 фоизи – КХДР ядро қуролланишни ривожлантириш дастурини тўхтатишга қаратилган ҳарбий чоралар қўлланиши тарафдори. Бундан Fox News телеканали томонидан ўтказилган сўнгги миллий сўров натижалари дарак бермоқда.

Шу билан бирга, тадқиқотнинг кўрсатишича, америкаликларнинг 36 фоизи муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш қарорини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, респондентларнинг 38 фоизи фикрича, Шимолий Корея АҚШга таҳдид уйғотади, 25 фоиз америкаликлар эса ИШИДни ва 18 фоизи Россияни таҳдид, деб қабул қилади.

Сўров иштирокчиларига АҚШнинг Сурияга зарбаси бўйича фикр билдириш таклифи берилди – 67 фоиз президент Дональд Трампнинг қарорини қўллаб-қувватлади, 29 фоиз эса бунга қарши чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар 7 апрелга ўтар кечаси Суриянинг Шайрот аэродромига ракета зарбаси берди ҳамда бунга Дамашқ томонидан кимёвий қурол ишлатилгани сабаб бўлганини маълум қилди.

Top