17:29 / 28.04.2017
15876

Ўзбекистон МХХ 205 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалари контрабандасига чек қўйди

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2016 йилда 205 кг 161 гр турли хил гиёҳванд ва 317 грамм психотроп моддаларнинг мамлакат орқали контрабандасига чек қўйди. Жумладан, 1 кг 965 гр героин, 129 кг 906 гр опий хом ашёси, 46 кг 146 гр кўкнори, 27 кг 144 гр гашиш чегараларда ушлаб қолинган. 

МХХ расмий вакили Лола Юлчибаеванинг Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, давлат чегараларини қўриқлашда чегара олди ҳудудларида яшаётган фуқаролар, шунингдек, чегара қўшинларига кўмаклашадиган “Чегара посбонлари” гуруҳларида хизмат қилаётган фаоллар ёрдам беришмоқда.

Улар кўмагида чегарани бузиб ўтган 214 нафар ва чегара тартибини бузган 803 нафар шахс қўлга олинган. Қиймати 1,2 млрд сўмдан зиёд товар-моддий бойликлар, 51та ов милтиғи ва 16 кг гиёҳванд моддалар шундай фаоллар кўмагида мусодара қилинган.

Top