22:17 / 29.04.2017
17022

Фоторепортаж: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида очиқ эшиклар куни

2017 йил 29 апрель куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти абитуриентлар учун “Очиқ эшиклар куни” (Open doors)ни ташкил этди. Ушбу кунда 2000дан ортиқ коллеж ва лицей ўқувчилари ўзларининг устозлари, оила аъзолари билан соат 10:00дан 17:00га қадар ташриф буюришди. 

Кун.uz мухбири мазкур олийгоҳда ўтказилган очиқ эшиклар кунидан фоторепортаж тайёрлади. 

Очиқ эшиклар кунида олийгоҳга ташриф буюрган меҳмонларни махсус кўнгиллилар гуруҳи қарши олиб, ТСМРИдаги таълим тизими, ўқув дастурлари, мавжуд йўналишлар, фанлар ҳамда педагоглар билан яқиндан таништиришди. 

Шунингдек, талабалар ўқишга киришнинг асосий талаб ва мезонлари билан ҳам батафсил тушунтириб ўтишди. 

Экскурсия давомида абитуриентлар институтнинг дарсхоналари, кутутбхонаси, ошхонаси, спорт зал, очиқ майдон, сузиш ҳавзаси ҳамда ётоқхонасида ҳам бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишди. 

Маълумот ўрнида: 2007 йил январда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов Сингапур Республикаси Президенти С. Натҳан таклифига биноан Сингапурга ташрифи чоғида Ўзбекистон – Сингапур давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва долзарб халқаро муаммолар хусусида суҳбатда мазкур даргоҳнинг очилишига тамал тоши қўйилган.  

Шундан сўнг, Ислом Каримовнинг 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сонли “Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори асосида ушбу институт ташкил этилди.

 Айни дамда институт Буюк Британиянинг Бангор, Сандерленд университетларининг ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон, МДҲ ва бошқа хорижий давлатларнинг жисмоний шахслари қуйидаги йўналишларда касбий ривожланиш учун кенг имкониятлар яратилган:

Бангор университети (Буюк Британия) дастурлари:

•  Бакалавр (имтиёзли) - Банк иши ва молия
•  Бакалавр (имтиёзли) - Саноат бошқаруви
•  Бакалавр (имтиёзли) - Халқаро меҳмондорчилик ва туризм бошқаруви
•  Бакалавр (имтиёзли) - Амалий саёҳат, туризм ва меҳмондорчилик бошқаруви
•  Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва иқтисодиёт
•  Бакалавр (имтиёзли) - Молия, сармоя ва риск бошқаруви 

Сандерленд университети (Буюк Британия) дастурлари:
•  Бакалавр (имтиёзли) - Бухгалтерия иши ва молия
•  Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва молия бошқаруви
•  Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва маркетинг бошқаруви
•  Бакалавр (имтиёзли) - Бизнес ва бошқарув

Шу билан бир қаторда Сандерленд университети (Буюк Британия)нинг қуйидаги йўналишлари бўйича магистратура дастурлари мавжуд:  

•  Магистратура Бизнес бошқаруви – Молия
•  Магистратура Бизнес бошқаруви –Маркетинг
•  Магистратура Бизнес бошқаруви – Меҳмондорчилик бошқаруви
•  Магистратура Бизнес бошқаруви –Узлуксиз таъминот бошқаруви
•  Магистратура Бизнес бошқаруви - Кадрлар бошқаруви

Top