«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 35-турида «Валенсия»га қарши учрашувда Ла Лиганинг жорий мавсумидаги 20-голини урди.
Бу 32 ёшли футболчининг Европа миллий чемпионатларидаги 367-голи бўлди - 3та «Спортинг»да (Португалия), 84та - «Манчетсер Юнайтед»да (Англия) ва 280та «Реал»да (Испания).
У бу орқали Жимми Гривзни ортда қолдирди. Бу футболчи Англияда 357та ва Италияда 9та гол урганди. Ушбу англиялик футболчи 1957 йилдан 1971 йилгача («Челси», «Милан», «Тоттенҳэм» ва «Вест Ҳэм») жамоаларида тўп сурган.