14:39 / 29.04.2017
7570

Лавров: Россия АҚШ билан Сурия бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр 

Фото: kp.ru

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Москва Вашингтон билан Сурия бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр.

Бу ҳақда Лавров Иордания ТИВ раҳбари Айман ас-Сафодий билан учрашувида маълум қилган.

«Биз Иордания қироли Абдулла II Сурия можаросини ҳал қилиш бўйича жаҳон ҳамжамияти ҳаракати самарали бўлиши учун Россия ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳаракатлар муҳим ўрин тутиши ҳақида гапирганини бир неча бора эшитганмиз. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, биз бунга тўлиқ тайёрмиз. Умид қиламизки, Вашингтон ҳам шундай фикрда бўлади», - деган Лавров.

12 апрель куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Лавров билан матбуот анжуманида Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишини тўхтатиш лозимлиги ҳақида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, томонлар «барча учун муҳим бўлган масалаларни ҳал қилиш учун мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончни тиклаши лозим».

Top