Франциянинг "Миллий фронт" партияси ва "Уйғон, Франция" ҳаракати сайловолди иттифоқини шакллантиришга қарор қилди. Бу ҳақда қўшма матбуот анжуманида уларнинг етакчилари Марин Ле Пен ва Николя Дюпон-Эньян маълум қилди.
"Биз катта республикачи ва ватанпарварлик альянсини ташкил этамиз. Биз биргаликда қўшма ҳукумат дастуримизни ҳимоя қиламиз", - деган Марин Ле Пен.
Унинг қайд этишича, у ҳамфикрининг қарорини жасурлик деб ҳисоблайди. Шунга кўра, Ле Пен президентлик сайловларида ғалаба қозонгудек бўлса, "Дюпон-Эньян мамлакат бош вазири бўлади", - дея ваъда берган Марин Ле Пен.