01:58 / 30.04.2017
12534

Ла-Лига. "Барселона" Каталония дербисида йирик ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 35-турида "Барселона" "Эспаньол" майдонига сафар қилди. Голларга бой бўлган каталония дербисида меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 50-дақиқасида Суарес мезбонларнинг жиддий хатосини голга айлантириб, ҳисобни очди. 76-дақиқада эса Ракитич Месси томонидан узатилган тўпни аниқ йўллаб, орадаги фарқни 2тага етказди. Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Суарес дублга эришиб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. 

Эспаньол – Барселона 0:3 
Голлар:1 – 50 Суарес, 0:2 – 76 Ракитич, 0:3 – 87 Суарес.
Эспаньол – Лопес, Лопес, Рейес, Кариколь, Хурадо, Санчес, Хави Фуэго (Марк Рока, 79), Лопес Сильва, Пьятти (Перес, 66), Морено, Кайседо (Баптистао, 61).
Барселона –  тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс, Андре Гомеш (Маскерано, 78), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Морено (14), Кариколь (58), Хави Фуэго (68).

Top