16:13 / 01.05.2017
9984

Ҳиндистонда автобус ҳайдовчилари қарши йўлда пойга уюштиришди

Фото: India.com

Ҳиндистондаги шосселардан бирида ҳаракатланаётган икки йўловчи автобуси ҳайдовчилари ўзаро кимўзар ташкил этишди. Ушбу ҳодиса видеоси Youtube сайтига жойлаштирилган.

Видеолавҳаларда автобуслардан бири катта тезликда ажратиб турувчи йўлакни босиб ўтиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланишни давом эттирганини кўриш мумкин. 

Маҳаллий ҳукумат ушбу видео эълон қилинганидан сўнг, суриштирув ишларини олиб бориб, айбдор ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномаларини вақтинча тўхтатиб қўйди, деб ёзади The Times of India.

Нашрга кўра, ҳайдовчиларнинг бундай тез ҳаракатланишига йўловчи компаниялари томонидан соатига камида 40 км масофани босиб ўтиш бўйича ўрнатилган тартиб сабаб бўлиши мумкин. Йўлларда тирбандлик юқори бўлгани туфайли буни бажариш осон иш эмас, шундай экан, ҳайдовчилар имконият бўлди дегунча, маошларини бой бермаслик учун шошилишади. 

Top