23:31 / 01.05.2017
52576

Сувни тозалашнинг оддий ва самарали 6 усули

Сувсиз узоққа бориб бўлмайди — шаҳарда ҳам, ёввойи табиат қўйнида ҳам. Агар биринчи ҳолатда, энг яқин дўконга бир кириб чиқиш билан чанқоқ қондирилса, иккинчисида вазият анча мураккаброқ. Албатта, чўлда бўлмасангиз сув барибир топилади. Лекин дуч келган сувни ичиб бўладими?

Ичиб бўлмайди. Ҳеч қурса, сувни ташқи аралашмалардан тозаламасдан туриб ичиш ярамайди. Албатта, дала шароитларида кимёвий зарарланган сувни тозалаб бўлмайди, лекин шубҳали жилға ёки ариқдан жилдираб оқиб келаётган сувдан олиб, уни тозалаб, истеъмолга яроқли ҳолатга келтириш мумкин. Бугун сизга сувни тозалашнинг олтита оддий йўлини ҳикоя қиламиз, уларнинг ҳар бири ёш боланинг ҳам қўлидан келади.

Қайнатиш

Фото: geoinformatics.uz

Бу — сувни тозалашнинг энг оддий ва синалган усули, фақатгина ёнингизда гугурт ва ўтин бўлса бас. Шубҳали сувни ярим соат қайнатиш керак. Шу муддатда сув зарарлардан халос бўлади.

Тош

Фото: geoinformatics.uz

Агар ёнингизда оловга бардош бера олувчи бирорта идиш бўмаса, гулханда тошларни (40–60 дақиқа) қиздириб, уни сув тўлатилган идишга солинг. 

Йод

Фото: geoinformatics.uz

Агар табиат бўйлаб саёҳатга олдиндан тайёрланган бўлсангиз, албатта, ёнингизда яраларнинг газак олишига қарши препаратлар бўлиши керак. Йод таблеткалари ҳам сувни тозалаб бера олади — бу ҳолда сувнинг таъми жуда бемаза бўлади, лекин унутманг, танлайдиган шароитда эмассиз.

Фильтр

Фото: geoinformatics.uz

Ўзингиз билан сувни тозаловчи фильтр олиб юрадиган даражада эҳтиёткор эмассиз, биламиз. Лекин идиш бўлса уни ўзингиз, ҳар қандай шароитда ясашингиз мумкин. Оддий пластик шиша ҳам идеал идиш ҳисобланади. Унинг тубида бир неча тешик ҳосил қилинг, кейин  идишнинг ичига бир неча қават қилиб букланган мато жойлаштиринг. Устидан бир қатлам қум ёки тупроқ жойлаштириб, устидан бояги ифлос сувни қуйинг. Сувни бир неча бор шу йўсинда тозалаб олинг. Агар имкони бўлса, қўлбола фильтрнинг энг пастки қатламини кўмирдан тайёрлаш керак. 

Ўз қўлингиз билан

Фото: geoinformatics.uz

Йўқ, йўқ, қўлингизда ҳовучлаб тозаланг демоқчимасмиз. Агар суви кўзингизга жуда ифлос бўлиб кўринган ҳавзага дуч келсангиз, уни зарарли нарсаларни лой фильтрдан фойдаланиб сувини тозалаш мумкин. Асосий сув манбаи ёнидан ҳовузча қазиб, унинг тўлишини кутинг, кейин ёнида яна қазинг. Кейин яна. Хуллас, сўнггисида сувнинг ранги тиниқ ва тоза бўлгунга қадар ҳовузча қазиб бораверинг. 

Туз

Фото: geoinformatics.uz

Бу сувни тозалашнинг жуда оддий, лекин сўнгги чораси. Туз хавфли инфекцияларни ўлдирмайди, лекин сувни бироз тозалаб беради. Агар сизда бошқа ҳеч қандай вариант бўлмаса — камида шунисидан фойдаланинг. Юз грамм туз бир ярим-икки литр сувга етади: фақат ичиш олдидан суперичимлигингизни яхшилаб аралаштириб, ярим соатча тинишига йўл қўйиб беринг.

Top