15:28 / 01.05.2017
20891

Ҳуқуқ-тартибот ходими автомактаб ўқувчисидан ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилди (видео)

Фото: Instaram/@zhest_kz

Қозоғистонда автомактаб курсантидан ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилган полициячи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Видео Instagram’даги zhest_kz гуруҳида эълон қилинди. 

Видеоёзувда ҳайдовчилик курси бўйича инспекторнинг йўл-патруль хизмати ходими билан мулоқотини кўриш мумкин, унда ходим автомактаб ўқувчисидан ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилган.

“Инспектор ўқув машинасида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун таълим олаётган қиздан ҳайдовчи гувоҳномасини талаб қилмоқда”, - дейилади видеога қолдирилган изоҳда. Бу видеони автомактаб инструктори ўз мобил телефонига олган.

Полициячи эса видеосъёмкадан ғазабга тушди ва мобил телефони ҳужжатларини ҳам талаб қилди, сабаби унинг фикрича, қурилма ўғирланган бўлиши мумкин экан.

Top