10:47 / 02.05.2017
17957

Япониялик рассом эски қутилардан танк, таом ва динозаврлар яратмоқда

Фото: Facebook/monami.ohno

Япониялик рассом Мономи Оно картон қутилардан ажойиб шакллар ясай олади. Ҳаммаси Осака санъат университетида таълим олиш жараёнидан бошланган бўлиб, айнан ўша ерда рассом ўз ишлари учун картондан фойдалана бошлади. Ўшандан бери қиз ўз кўникмаларини мукаммаллаштириб борди ва эндиликда картондан исталган объектни ясаши мумкин.

Мономи Оно Осака санъат университетида уч ўлчовли анимация сир-асрорларини ўрганди. Рассом қиз керакли дастурий таъминот учун катта маблағлар сарфламаслик учун Amazon’нинг бўш картон қутиларидан фойдалана бошлаган ҳамда айнан уларда ўзининг 3D-моделлаштиришдаги кўникмаларини ошириб борди.

Фото: Facebook/monami.ohno

Амалиётда қолиб кетиши бўлган нарса, санъатга айланди!

Фото: Facebook/monami.ohno

Бундай кроссовкаларни ёмғирли об-ҳавода кийиш мушкул.

Фото: Facebook/monami.ohno

Картондан ясалган Годзилла.

Фото: Facebook/monami.ohno

"Мингйиллик лочин". Фақатгина картондан.

Фото: Facebook/monami.ohno

Бу саксофонда куй ижро этиш анча мураккаб.

Фото: Facebook/monami.ohno

Танк.

Фото: Facebook/monami.ohno

Бу чипсларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Top