14:27 / 02.05.2017
8797

Боситхонова: “Туғруқхоналарда пул сўраш ёки қўпол муомала масаласи бир қанча қисқарган”

Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда қатор долзарб масалалар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг матбуот анжуманида маълум қилишича, туғруқхоналардаги вазиятни улардаги энг обрўли инсонлар билан бирга таҳлил қилиниши, ҳамда бу таҳлил асосида рағбат ёки жазо берилиши тўғрисида тизим йўлга қўйилган. Бу тизим асосида яхши натижалар берган. Ҳозирги кунда туғруқхоналарда пул сўраш ёки қўпол муомала масаласи бир қанча қисқарган.

“Бу жараённи бирданига икки-уч кунда ўзгартириш мумкин эмас. Лекин аноним сўровлар бош шифокорнинг ўзи томонидан таҳлил қилиниши бугун яхши натижани бераётганини бош шифокорларнинг ўзлари томонидан ҳам айтилмоқда”, - деган Боситхонова.

Айтилишича, қабулхонага келган исталган киши “Сиздан кимдир пул сўрадими?”, “Сизга кимдир қўпол муомала қилдими ёки беэътибор ўтиб кетдими?”, деган саволларга жавоб беради ҳамда бу навбатчи бригаданинг ҳар бир ходими билан муҳокама қилинади.

 

Top