14:38 / 02.05.2017
13057

Элнур ва Шаҳрам рақибларидан устун келишди

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасида бокс бўйича 29-Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун жами 35та жанг ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Шулардан 4тасида Ўзбекистон боксчилари рингга кўтарилиши маъдлум қилинганди. Айни вақтга келиб, 60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов филиппинлик Паликте Жеймсга қарши рингга кўтарилиб, рақибини мағлуб этди. 

Шундан сўнг, 69 кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг чиқишига навбат берилди. Бунда ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов иорданиялик Эшаш Зиёд билан куч синашди ва уни мағлуб этиб кейинги босқич йўлланмасини ҳал этди. 

Бироздан сўнг, 81 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ва эронлик  Зиёдий Амин ўзаро куч синашади. 

Кечки жангларни 52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жасурбек Латипов ва қозоғистонлик Усеналиев Озод бошлаб беришади. 

 

Top