07:45 / 02.05.2017
11999

Торонтода кучли портлаш юз берди

Фото: sudbury.com

Канаданинг Торонто шаҳри марказида кучли портлаш юз берди. Портлаш шаҳарнинг ишбилармонлик марказида содир бўлган. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бахтли тасодифгина қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, портлаш шаҳар молиявий марказининг "нақд юрагида" юз берган.    

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, фавқулодда вазиятдан кейин шаҳар маркази дарҳол беркитилди. Шаҳарнинг бу қисмида канализация панжараларидан қуюқ қўланса тутун анқимоқда.

Шаҳар ўт ўчириш хизмати бошлиғининг айтишича, портлаш техник сабабларга кўра юз берган бўлиши мумкин.

Ҳозир воқеа жойида полициячилар, ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда. Улар портлаш сабаби ва тафсилотларини ўрнатишмоқда.

Top