09:30 / 02.05.2017
13611

Жаннинг фантастик голи «Ливерпуль»га ғалаба келтирди

Фото: twitter.com/@premierleague

Англия чемпионатининг 35-турида «Ливерпуль» «Уотфорд» меҳмони бўлиб, сафардан ғалаба билан қайтди. Учрашувдаги ягона голни биринчи бўлим сўнгида Эмре Жан Папен усулида урди.

Ушбу ғалабадан сўнг мерсисайдликлар жамоаси очколари сонини 69тага етказди ва учинчи ўринда мустаҳкамланди. Тўртинчи ўриндаги «Манчестер Сити»да 66 очко ва захирадаги битта ўйин бор. «Уотфорд» эса 40 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Кейинги турда, 6 май куни «Уотфорд» «Лестер» майдонига сафар қилади, «Ливерпуль» 7 май куни «Саутҳемптон»ни қабул қилади.

Уотфорд – Ливерпуль 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 45 Жан. 
Уотфорд – Гомес, Мариаппа, Предль, Бритос (Кабаселе, 19), Амрабат (Окака Чука, 85), Капу (Саксесс, 73), Дукуре, Клеверли, Янмат, Дини, Ньянг.
Ливерпуль – Миньоле, Клайн, Матип, Ловрен, Милнер, Жан, Лейва, Вейналдум, Фирмино, Ориги (Старриж, 84), Коутиньо (Лаллана, 13; Клаван, 87).
Огоҳлантиришлар: Лейва (44), Предль (48), Капу (69), Саксесс (90).

Top