22:13 / 03.05.2017
5861

Apple’нинг банк ҳисоб рақамларида чорак трлн доллар маблағ йиғилди

Фото: Getty Images

Apple компанияси жорий молиявий йилнинг 2-чорагида камтар молиявий натижалар кўрсатганига қарамасдан, навбатдаги муваффақиятга эришди: компанияга тегишли турли банк ҳисоб рақамларида 256,8 млрд доллар йиғилди, деб хабар бермоқда CNN.com нашри.

Компанияда бир йил аввал 233 млрд доллар, 5 йил аввал эса 110,2 млрд доллар бор эди. 

Шу тариқа, Apple компанияси AT&T, Walmart, Pfizer, Procter & Gamble, Visa, Coca-Cola ва Disney каби йирик компаниялардан кўпроқ маблағга эга бўлмоқда.
 
Компания бу маблағлардан катта қисми – 239 млрд долларини хорижий ҳисоб рақамларда сақлайди, деб тан олди компаниянинг молиявий директори Лука Маэстри.

"Агар Apple ва бошқа технологик компаниялар хориждаги пулларини АҚШга қайтарганларида, унда бу иқтисодиётга туртки берган бўларди", деб таъкидлаб ўтди CNN.com.

Top