21:30 / 03.05.2017
12077

Бектемир Мелиқўзиев ярим финал ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини ижобий ҳал қилди

Фото: Kun.uz

Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳсларининг 81 кг вазн тоифасидаги боксчилар жангини Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) ва Ниғматуллоев Шаббос (Тожикистон) жуфтлиги бошлаб берди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, Ўзбекистон вакили Мелиқўзиев рақибини мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққан боксчилари сафига қўшилди.   

Top