17:40 / 03.05.2017
8342

Microsoft’нинг янги тақдимотида нималар намойиш этилди?

Кеча Нью-Йоркда Microsoft корпорациясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. У #MicrosoftEDU деб номланди ва таълим ҳамда технологияларга бағишланган.

«Microsoft миссияси – таълим имкониятларини демократлаштиришдир», - Сатья Наделла шундай сўзлар билан тадбирни очиб берди. 

Қуйида энг асосий янгиликлар ҳақида маълумот берилади.

Windows 10 S

Microsoft янги енгиллаштирилган дастурий таъминот - Windows 10 S’ни тақдим этди. У чекланган функцияларга эга: иловани унга фақатгина Windows Store онлайн-дўконидан юклаб олиш мумкин. Плюслар орасида – иш тезлигининг катталиги ва яхши ҳимоя.

Windows 10 S ўқув мақсадларида ишлатилишига мўлжалланган. Унинг нархи 189 АҚШ долларига тенг бўлади, шу билан бирга, у Windows 10 Pro’ни ишлатаётган мактаблар учун бепул бўлади. Янги дастурий таъминотга эга илк ноутбуклар 2017 йилнинг ёзидан сотувга чиқарилади.

Windows 10 S Google’нинг Chrome OS’ига рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Microsoft Surface Laptop

Microsoft таълим мақсадларига мўлжалланган янги ноутбук - Surface Laptop’ни ҳам намойиш этди. У ҳам Google’нинг Chrome OS бошқарувидаги хромбукига рақобатчи бўлиши мумкин.

Sufrace Laptop хусусиятлари:
Процессор: Intel Core i5 ва Intel Core i7 (қимматроқ нусхада);
Оператив хотира: 4/8/16 Гб;
Ички хотира (SSD): 128/256/512 Гб;
ДТ: Windows 10 S;
Экран: 13,5 дюйм, кенглик 2256х1504 пиксель;
Оғирлиги: 1,25 кг (MacBook Air’дан енгилроқ);
Автоном ишлаш вақти: 14,5 соатгача;
Нархи: 999 доллардан бошланади.

Surface Laptop тўрт хил рангда чиқарилади: графитли тилла, платина, тўқ қизил ва кобальтли кўк. Сотувлар 15 июндан бошланади.

Microsoft Office 

Microsoft Windows Store’га Microsoft Office иловаси қўшилганини ҳам маълум қилди.

Chrome OS’дан асосий фарқ – бу интернетга доимий уланиш керак эмаслигидадир. Шу тариқа, Microsoft Office барча функцияларидан тармоқ мақомидан қатъий назар фойдаланилиш мумкин.

Microsoft Teams 

Шунингдек, Microsoft бир неча фойдаланувчиларнинг биргаликда ишлаши мумкин бўлган дастурий таъминот янгилангани ҳақида маълум қилди ва ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларга мўлжалланган Microsoft Teams янги мессенжерини тақдим этди. Эндиликда у ерда янги функциялар бор – вазифа ва лойиҳалар яратиш.

«Бизнинг мақсад – талабаларни улар эртанги кун дунёсини яратишлари учун илҳомлантириш», - тақдимот маросими айнан шундай сўзлар билан якунига етди.

 

Top