20:17 / 03.05.2017
23768

Шаҳрамдан яна бир оригинал ғалаба!

Фото: Kun.uz

Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳслари кечки жанглари давом этмоқда. 69 кг вазн тоифасидаги чорак финал баҳсларини бошлаб берган Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Ли Сингхён (Корея) жуфтлигида Шаҳрам ғалаба қозонди. 

Унинг шиддатли зарбаларидан икки марта нокдаун бўлган кореялик боксчи мураббийлари рингга оқ сочиқ ташлаб, жангни тўхтатишга қарор қилишди ва Шаҳрам Ғиёсов техник нокаут билан ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқди.

Top