23:57 / 03.05.2017
5186

Тотти мавсум охирида фаолиятини якунлайди

"Рома" сардори Франческо Тотти 2016/17 йилги мавсум сўнгида фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда клуб спорт директори Мончи маълум қилди. 
40 ёшли футболчи 25 йиллик фаолиятини якунлаб, "Рома" спорт директори бўлади. 

"Мен клуб ва Тотти орасида келишув борлигини билардим. Жорий йилги мавсум у учун футболчи сифатидаги сўнггиси бўлади. У янги мавсумни спорт директори лавозимида бошлайди. 

Франческо – бу "Рома". Мен иложи борича унга яқин бўлиб, у билган нарсаларни ҳеч бўлмаганда 1 фоизини билишни истайман", – деди Мончи. 
Тотти "Рома" тарбияланувчиси бўлиб, клуб сафида 1993 йилдан буён тўп суради. 

Top