16:56 / 03.05.2017
37049

Ўзбекистоннинг 4 нафар боксчиси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Тошкентда катта бокс байрамининг энг қизғин ва ҳал қилувчи паллалари давом этмоқда. 3 май кунга белгиланган жангларда барча вазн тоифаларида жами 40та чорак финал баҳслари ўтказилади ва ярим финалчилар номи маълум бўлади. 

Шу вақтга қадар бўлиб ўтган жанглар натижасига кўра, Ўзбекистоннинг 4 нафар боксчиси шу йил август-сентябрь ойларида Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилди. Булар: 

Фото: Kun.uz

Муроджон Аҳмадалиев (56кг) 
Ҳасанбой Дўсматов (49кг)
Элнур Абдураимов (60кг)
Иқболжон Холдоров (64кг)

Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа жанглари бўлиб ўтмоқда.

Top