20:43 / 04.05.2017
6938

Ҳиндистон Agni-II баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Фото: Representative Image

Ҳиндистон массаси тоннагача келадиган ядровий жанговар зарядни 2 минг км дан узоқроққа элта оладиган Agni-II баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, "ер-ер" синфидаги икки поғонали ракета учирилиши маҳаллий вақт билан соат 10:24да Бенгал кўрфазидаги Абдул Калом номидаги полигондан ишчи тартибда амалга оширилган.  

Узунлиги 20 метр келадиган Agni-II ракетаси DRDO тизимлари лабораторияси томондан яратилган ва 2004 йилда 555-ракета гуруҳи томондан қуролланишга қабул қилинган. Шу вақтдан бери унинг ўқув мақсадларида учирилиши амалга оширилади. Ракетани учирувчи мажмуани жанговар ҳолатга келтириш учун 15 дақиқа кетади ва у темир йўл ёки автомобиль платформасида жойлаштирилиши мумкин. Ракета Хитойнинг ғарбий, марказий ва жанубий қисмига етиб бора олади. Ракетанинг нархи 4,5-8 млн долларни ташкил қилади. 

Аввалроқ Ҳиндистон Agni-IV ва Agni-V ракеталарини синовдан ўтказганди.

Agni сериясидаги баллистик ракеталар Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг бошқарилувчи снарядлар яратиш дастури доирасида яратилган. Ҳозирда Ҳиндистон қуролланишида Agni-I (700 км гача уча олади), Agni-II (2000 км), Agni-III ва Agni-IV (2500-4000 км) ракеталари мажуд.   

Top