09:10 / 04.05.2017
11464

Қозоғистондан ноқонуний кириб келаётган фуқаро юк поездидан ўзини ташлаб юборди

Чегара ходимлари қўлига тушмаслик, ўзининг қилган жиноятини яшириш мақсадида ҳаракатланиб турган поездлардан сакраш ҳолатлари кўп учраб туради.

24post.uz’нинг ёзишича, шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган Ўзбекистон фуқароси Диля Дизулбаева 2015 йилда туғилган ўғли Дузилбаев Миранбекнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўйиб, Қозоғистон фуқаролари Макс ва Жасланларга пул бериш эвазига юк поезди орқали ҳудудимизга кириб келишни мақсад қилади.

Қозоғистондан ноқонуний кириб келаётган фуқаро юк поездидан ўзини ташлаб ҳалок бўлган ҳолатлар ҳам бор.  Хусусан, 2015 йил 16 декабрь куни юк поездларида1994 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Гилдасова Наталья Александровна Қозоғистон Республикасидан ноқонуний кириб келаётганда чегара ҳудудига етган юк поездидан ўзини ташлаб, темир йўл излари орасига тушган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тошкент тармоқ ички ишлар бошқармаси тергов бўлинмаси иш юритувида Қозоғистон Республикасидан  Ўзбекистон Республикасига қонунга хилоф равишда кирганлик ҳолатлари кўп учрайди. Ушбу ҳолатда фуқаролар Қозоғистон Республикасига ишлаш мақсадида бориб, у ерда берилган тартибда рўйхатдан ўтмай, шунингдек, меҳнат шартномаси тузмай ишлашмоқда.

Ушбу ҳолатларни келиб чиқиш ҳолатлар ўрганилганда, фуқароларнинг қонунни билмасликлари сабаб бўлаётган  аниқланди. Ўзбекистон ҳудудига юк поездида кириб келиш қонунга хилоф эканини билмаслик фуқароларни жавобгарликдан озод қилмайди.

Top