17:25 / 05.05.2017
28628

АҚШ ва Жанубий Корея Ким Чен Инга суиқасдда айбланди

© AP Photo

КХДРдагилар маълум қилдики, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея махсус хизматлари шимол корейслари раҳбарини ўлдиришга уринишган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлигига асосланиб «Синьхуа» агентлиги хабар тарқатган.

AFP маълумотига кўра, КХДР АҚШ Марказий разведка бошқармасини Ким Чен Иннинг ҳаётига суиқасд қилишда айблаган.

Хабар қилинишича, АҚШ ва Жанубий Корея Ким Чен Инни биокимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда ўлдиришни режалаштирган.

Шимолликларнинг таъкидлашича америкалик ва жанубий кореялик жосуслар КХДР ҳудудига кириб олиб, давлат раҳбарига ҳужум қилмоқчи бўлишган, аммо улар ўз вақтида фош этилган.

КХДР Хавфсизлик хизмати вазирлиги маълумотига кўра, амалиётга шимолий кореяликлардан бири ҳам жалб этилганди. 

КХДР АҚШ ва Жанубий Кореядан узр сўрашни талаб қилмоқда.

Бундан олдинроқ Ким Чен Ин ўз ҳарбийларига Жанубий Кореяга ҳужум қилишга тайёрланиш вазифасини топширгани хабар қилинганди.

Top