22:12 / 05.05.2017
15023

Россия фуқаролигини олган актёр Стивен Сигалга Украинага кириш тақиқланди

Фото: ТАСС

Америкалик таниқли актёр Стивен Сигалга Украинага 5 йилга кириш тақиқланди. Украина хавфсизлик хизматида (УХХ) бундай қарор агар махсус хизматга "шахс жамоатчилик учун хавф туғдирувчи ҳаракатни қайси ҳудуддалигидан қатъи назар" амалга ошириши маълум бўлгандан кейин қабул қилинади. Бу ҳақда УХХ матбуот хизматининг "Апостроф" украин нашрининг сўровига берилган жавобда айтилган.

УХХнинг таъкидлашича, бу "ҳаракат" Украина хавфсизлигига ҳам хавф солиши мумкин.

Сигал 2016 йил ноябрда Россия фуқаролигини олганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, актёр "узоқ вақт унга фуқаролик бериш бўйича мурожаат қилган". Бундан ташқари, Песковнинг айтишича, Сигал Россияга илиқ ҳис-туйғулар сезиши билан маълум ва буни ҳеч қачон яширмаган.

2016 йил декабрда Сигал "Русские ярмарки" компаниясининг ҳам таъсисчиси бўлган. Бу компания озиқ-овқат, ичимликлар, тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланади. Бироқ апрель бошида актёр бу компания эгалари таркибидан чиқиб кетган. Актёр вакилининг маълум қилишича, Сигал бундай қарорни бошқа лойиҳаларда бандлиги билан тушунтирган. Сигал бу лойиҳалар ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган. 

Top