14:20 / 05.05.2017
12604

Жасурбек Латипов финалга чиқди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал баҳслари кундузги жангларига старт берилди. Уни 52 кг вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб келаётган ўзбекистонлик Жасурбек Латипов ҳамда қозоғистонлик Азамат Иссакулов бошлаб берди. 

Унда, ҳакамлар қарорига кўра, Жасурбек Латипов ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 

Жасурбек Латиповнинг финалдаги рақиби филиппинлик Даниел Маамони мағлуб этган Жанубий Корея вакили Инкю Ким бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, кундузги баҳсларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг қуйидаги боксчилари ҳам рингга кўтарилишади: 

Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Ҳан Ёнгҳунг  (Жанубий Корея)
Шан Жун (Хитой) –  Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Абилхон Аманкул (Қозоғистон)
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) –   Жиабин Ҳуанг (Хитой)

Top