23:59 / 06.05.2017
15675

Усэйн Болт футболчи бўлишга яқин турибди

Саккиз карра олимпия чемпиони, спринтер Усэйн Болт ўзини профессионал футболда синаб кўрмоқчи, деб хабар бермоқда «Советский спорт».

«Мен дунёдаги энг яхши 50 нафар футболчидан бири бўлмоқчиман. Бир мавсумда камида 20 та тўп урадиган ҳужумчи бўлиш истагидаман.

Спортнинг бу турини яхши кўраман, ҳамда бундай фикр менда аввалдан пайдо бўлганди. Сўнгги бир неча ой давомида клублар билан гаплашдим, бироқ бу борада ҳали аниқ ҳеч нарса йўқ. Кўрамиз, нима юз беради.

Футбол жисмоний жиҳатдан жуда оғир спорт тури, мен эса ёш эмасман, бироқ фикримча, тўрт йил давомида яхши ўйнаб беришим мумкин», - дея айтиб ўтди Болт So Foot Magazine’га берган интервьюсида.

Аввалроқ, ямайкалик машҳур спринтер Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси билан бирга машғулотларда иштирок этиши хабар қилинганди.

Top