18:59 / 06.05.2017
6285

Жанубий Кореяга жорий йилдаги энг кучли қум бўрони ёпирилди

Фото: Global Look Press

Жанубий Кореяга жорий йилдаги энг кучли қум бўрони ёпирилди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берган.

Ҳавода  РМ-10 микрозарралари ҳажми белгиланган меъёрдан 10 баробарга ошиб кетди ва рекорд даражага етди. Жанубий Корея атроф-муҳитни тадқиқ қилиш Миллий институти маълумотига кўра, ҳаводаги микрозарралар белгиланган кўрсаткичдан ортиқ экани ҳақидаги огоҳлантириш 12 та шаҳарда тарқатилган. Аҳолига кўчага чиқамаслик, чиққан тақдирда ҳам ҳимоя ниқобларини кийиш тавсия этилди.

Пойтахт Сеулда ҳавода РМ-10 қаттиқ заррачалари зичлиги бир куб метрга 265 микрограммни ташкил этган. Бир куб метрга 150 микрограмм кўрсаткичида кузатув режими, 300 миллиграммда эса – хавф ҳақида огоҳлантириш эълон қилинади.

Сеулдан 40 километр ғарбда РМ-зарраларининг энг баланд даражаси қайд этилган – бир куб метрга 650 микрограммгача.

Top