18:20 / 07.05.2017
9851

Франциянинг денгиз орти ҳудудларида сайловнинг дастлабки натижалари маълум

Фото: Интерфакс

Франциянинг денгиз ортидаги ҳудудларида президент сайловининг иккинчи тури натижаларига кўра Эмманюэль Макрон устун келди. Бу ҳақда ишончли манбасига асосланган ҳолда Бельгиядаги Le Soir газетаси хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, Сен-Пьер ва Микелон денгиз орти жамоатида Макрон 63,3 фоиз овозни қўлга киритди, «Миллий фронт» партиясидан номзод Марин Ле Пен эса 36,7 фоиз овозга эга бўлиб турибди. Сен-Мартенда Макрон 67,6 фоиз, Ле Пен эса 32,4 фоизга эгалик қилиб турибди. Франция Гвианасида Макрон ва Ле Пеннинг кўрсаткичлари тегишли равишда 65 ва 35 фоизни ташкил қилмоқда. Ниҳоят, Мартиника оролида Макрон 77,5 фоизлик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда, Ле Пен хоним эса 22,5 фоиз овозга эга.

Тилга олинган ҳудудларда овоз бериш соат камарларидаги тафовут туфайли илгарироқ бўлиб ўтди.

АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи Франция фуқаролари орасида Макронни қўллаб-қувватловчилар улуши янада кўпроқни ташкил этмоқда: Нью-Йоркда у 94,7 фоиз (Ле Пен — 5,3 фоиз), Чикагода 92 фоиз (Ле Пен — 8 фоиз), Бостонда 95,7 фоиз (Ле Пен — 4,3 фоиз), Оттава ва Монреалда 90 фоиз (Ле Пен — 10 фоиз) овозни қўлга киритди.

Paris Match, CNews ва Sud Radio буюртмасига кўра Ifop-Fiducial томонидан ўтказилган сўровноманинг 5 май куни эълон қилинган натижаларига кўра сайловда Эмманюэль Макрон Марин Ле Пенни 63 фоизга 37 фоиз фарқи билан ортда қолдириши прогноз қилинган.

Мавзу
Францияда президент сайлови
11 нафар номзод Елисей саройи учун кураш олиб бормоқда. Франция конституциясига мувофиқ, биринчи турдан сўнг икки номзод қолади. Улар сайловнинг якуний босқичида иштирок этади. Иккинчи тур 7 май куни бўлиб ўтади.
Барчаси
Top