18:36 / 08.05.2017
18783

12 ёшли қиз Ҳокинг ва Эйнштейннинг IQ-тестлари бўйича рекорд натижани қайд этди

Фото: The Independent

Чешир графлигидан 12 ёшли Ражагури Павар ақлий қобилият даражаси (IQ)ни белгилаб берувчи тест синовларида 162 балл тўплашга муваффақ бўлди. The Independent шу ҳақида маълумот берди

Тест Манчестерда бўлиб ўтди. Нашрда таъкидланишича, Ражагурининг натижалари 18 ёшгача бўлган болаларнинг имкон доирасидаги энг юқори натижа ҳисобланади. 

"Даҳолар" 140 пунктга кўра баҳоланмоқда. Таъкидлаш жоизки, машҳур физиклар Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокинглар IQ'си 160 балл дея баҳоланади.

The Times of India газетасида маълум қилинишича, натижалар эълон қилинганидан кейин қизга Британия Менс Жамияти - юқори IQ'ли кишилар клуби аъзолиги таклиф қилинган.

Top