19:20 / 11.05.2017
15973

Ўзбекистонга кириш учун берилаётган визалар сони ортди

Фото: Trend News Agency

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати эълон қилган маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь–март ойларида ТИВ консуллик бошқармаси ва мамлакатимизнинг хориждаги консуллик идоралари томонидан 52 минг 224 нафар чет эл фуқароларига, жумладан 19 минг 197 нафар сайёҳ ва 8 минг 613 нафар ишбилармонга Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи визалар тақдим этилган, деб ёзади Ўзбектуризм матбуот хизмати.

2016 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилса, жорий йилда берилган визаларнинг умумий сонидаги ўсиш 6 фоизни ташкил этган, сайёҳлик визалари сони эса 13 фоизга ортган.

Жорий йилнинг I чорагида мамлакатимиздаги компаниялар 40 дан зиёд халқаро кўргазмаларда иштирок этишди ва тадбир қатнашчиларига Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳақидаги ахборотлар етказилди.

Маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йилнинг 18–25 мартида Қозоғистон Миллий музейи (Остона шаҳри) да «Ўзбекистон замонавий санъати» кўргазмаси ташкиллаштирилган, 2017 йилнинг 5 апрелидан 10 майига қадар А.С,Пушкин номидаги тасвирий санъат Давлат музейи (Москва шаҳри) да И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи экспонатларидан иборат «Нукус хазинаси» кўргазмаси ўтказилган.

Top