23:08 / 12.05.2017
15232

7 ёшли суриялик қиз Туркия фуқаролигини олди

Фото: aa.com.tr

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 7 ёшли суриялик Бана ал-Абад ва унинг оиласи аъзоларига Туркия фуқароси гувоҳномасини топширди.

Қамалда қолган Ҳалабдан ижтимоий тармоқларда ўзининг кундалигини олиб боргани билан танилган Бана Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга мактуб билан мурожаат қилди.

Бана мактубида расмий Лондондан суриялик болалар ҳақида унутмасликни ва Сурия халқига озиқ-овқат ва дори-дармон билан кўмак кўрсатишни сўраган.

Қиз ушбу мактубини твиттердаги микроблогида онаси ёрдамида жойлаштирган.

Қиз инглиз тили ўқитувчиси бўлган онаси билан Ҳалабнинг шарқидаги Катиржи даҳасида яшаган. У шу ерда твиттерда ўз блогини юрита бошлаган (200 минг обуначи) ва дунё ҳамжамиятини шаҳарда қон тўкилишини тўхтатишга чақирган.

Қизнинг онаси Фотима ҳам ижтимоий тармоқ орқали Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлуни Ҳалаб аҳолисига ёрдам беришган чақирган. Човушўғлу бунга жавобан Туркия имкони бор барча ишни амалга оширишга ваъда берган. 

Top