19:21 / 12.05.2017
6238

Хитой — Европа темирйўл рейслари марказида кичик юбилей

Фото: Синьхуа

Шинжонг-Уйғур автоном туманининг маркази Урумчи шаҳрида Хитой – Европа рейси бўйича 200-поезд состави йўлга тушди.

ПВХ-маҳсулотлар юуланган 41 та контейнердан иборат поезд состави Урумчидаги термир йўл марказидаги платформадан секин жилди. Орадан 12 кун ўтгач у Россиянинг Краснодар шаҳрига етиб боради.

Бу поезд йўлга тушиши билан Германиянинг Дуйсбург шаҳридан бошқа состав целлюлоза ортганча Хитой томон йўлга чиқади.

“Бир макон, бир йўл» ташаббусини тўлақонли амалга ошириш учун 2016 йилнинг майида Урумчи шаҳри темир йўл бошқармаси замонавий Хитой – Европа темирйўл рейслари марказини қуриб, ишга туширган эди.

Top