16:53 / 12.05.2017
4755

Покистонда портлаш натижасида парламент спикери ўринбосари жароҳатланди

Покистоннинг Балужистон вилоятида рўй берган кучли портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция вакили Geo телеканали эфирида хабар берган.

Полициячилар маълумотига кўра, портлаш натижасида кўплаб инсонлар жароҳатланган. Уларнинг аниқ сони ошкор этилмади, бироқ, маълум бўлишича, улар орасида Покистон парламенти юқори палатаси раиси ўринбосари Абдул Ғофур Ҳайдарий ҳам бор. Айнан унинг автомобили ҳужум нишони бўлган.

Ҳозирча ҳужум айнан қандай амалга оширилгани борасида аниқ маълумот йўқ.

Top