11:59 / 14.05.2017
5826

Хитой давлат кенгаши: Ипак йўли давлатлари инновацияларга эътибор қаратишлари лозим

Фото: Fotolia

Ипак йўли давлатлари ривожланиш учун инновацияларга эътиборни қаратишлари лозим, деб айтди "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида ўтаётган халқаро ҳамкорлик бўйича олий даражадаги форумда Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли.

"Бизга инновацияларга асосланган ривожланишни илгари суришга эътибор қаратиш, атроф-муҳитни инновациялар учун оптималлаштириш лозим", деб айтди Гаоли.

Гаолининг айтишича, форумда ташаббусда иштирок этувчи давлатлар ривожланиши стратегияларини бирлаштириш ҳақидаги бир қатор келишувлар имзоланди. Гаолининг фикрича, Ипак йўли давлатлари бозорларини интеграциялашни чуқурлаштириш лозим.

Пекинда 14-15 май кунлари "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида форум бўлиб ўтмоқда.

Хитой 2013 йилда иқтисодий ривожланишнинг "Бир макон, бир йўл" янги стратегияси ҳақида эълон қилган. Бу ташаббус Евросиё давлатлари ўртасида инфратузилма яратиш ва ўзаро алоқаларни йўлга қўйишга қаратилган. 

Мавзу
«Бир макон, бир йўл» форуми
14-15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми бўлиб ўтади. Унда 28 давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Барчаси
Top