21:54 / 14.05.2017
64907

Қаршида автомобиль портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида сиқилган газда ишловчи "Нексия" русумидаги машина йўлда кетаётганда портлаб кетди. Бу ҳақда 1news.uz нашри хабар бермоқда

Автомобилга ўрнатилган метан газли баллоннинг портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши турли даражадаги жароҳатлар олдилар. Машинанинг ўзи тиклаб бўлмас даражага келган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан машинадаги икки киши бўлакланиб кетган. 

Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Top