15:50 / 15.05.2017
5847

Боку—2017. Теннисчи қизлар финалда ютқазиб, кумуш билан кифояланишди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Боку мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да теннис бўйича финалга чиққан Ўзбекистон вакиллари Туркия вакилларига қарши ўйнади.

Жамоанинг биринчи вакили Сабина Шарипова Эрайдин Башакка 4:6, 4:6 ҳисобида ютқазди, Камола Умарова эса Аксу Айлага 1:6, 0:6 ҳисобларида мағлуб бўлди. Шу тариқа, жуфтликлар ўртасидаги баҳсни ўтказишга ҳожат қолмади. Бу иштирок учун Ўзбекистон делегациясига яна бир кумуш медаль берилди.

Олдинда бу теннисчиларни яккалик баҳслари кутмоқда.

Делегация ҳисобида эндиликда 6та олтин, 5та кумуш ва 13та бронза медали бор.

Top