09:16 / 15.05.2017
3302

Перуда йўл-транспорт ҳодисасида 11 киши ҳалок бўлди

Фото: Fotolia / Yuri Bizgaimer

Перуда йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Йўл-транспорт ҳодисаси Паско вилоятидаги марказий шосседа юз берган. Воқеа оқибатида шунингдек 25 киши жароҳат олган. 

Автоҳалокат сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Top