20:05 / 15.05.2017
10822

Трампни Исроилга ташрифи вақтида 10 минг полициячи қўриқлайди

Фото: Anadolu

АҚШ президенти Дональд Трампни Исроилга ташрифи давомида 10 минг полиция ходими қўриқлайди, деб хабар берди Исроил полицияси матбуот-котиби Микки Розенфельд «Анадолу» агентлигига.

Унинг сўзларига кўра, Трампнинг ташрифига тайёргарлик Америка полицияси билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилмоқда.

Исроилнинг Jerusalem Post газетасининг ёзишича, Трамп ташриф давомида Қуддусга вертолётда келади.

Президент Шарқий Қуддусдаги Эски шаҳарга ташриф буюришни режалаштирган, у ерда – Ал-Ақса масжиди ва Байтул Мақдис жойлашган.

Kanal 2 телеканалининг хабар қилишича, Трампга ташриф давомида 900 киши ҳамроҳлик қилади, уларга 70 та автомобиль ажратилган.

Кутилишича, Трамп Исроилга 22 май куни икки кунлик ташриф билан келади.

Top