09:20 / 16.05.2017
13421

Трамп тан соқчиси тасодифан Пентагон раҳбари телефон рақамини ошкор қилиб қўйди

The Washington Post нашри АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг тан соқчиси Кит Шиллер тасвирланган фотосуратни эълон қилди. Шиллернинг қўлларида бир нечта қоғоз бўлган. Маълум қилинишича, улардан бирида шундай ёзув: «Жеймс «қутурган кўппак» Мэттис» ва АҚШ мудофаа вазири телефон рақами бўлган.

Фото:  Evan Vucci

Шу билан бирга, газета муҳарририяти буни ўқувчилар ёрдамида пайқаб қолди.

Нашр мухбири Рэйчел Мантейфель бу рақамга қўнғироқ қилиб кўрди ва у Пентагон раҳбарига тегишли эканини тасдиқлади.

Таъкидланишича, шундан сўнг WP раҳбарияти Мэттиснинг рақами бўлган фотосуратни олиб ташлашга қарор қилган.

Top