07:56 / 17.05.2017
5877

АПЛ. «Арсенал» 4-ўрин учун интригани сўнгги тургача сақлаб қолди

Англия премьер-лигасининг 34-туридан қолдирилган учрашувда «Арсенал» лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган «Сандерленд»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Алексис Санчес ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада чилилик ҳужумчининг ўзи дубл қайд этди ва жамоасига муҳим бўлган уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Арсенал» ҳисобидаги очколар сони 73тага етди ва жамоа ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Ливерпуль» билан фарқни 1 очкогача қисқартирди.

Англия премьер-лигаси
34-турнинг қолдирилган учрашуви

Арсенал – Сандерленд 2:0 (0:0)
Голлар:
 Санчес (72, 81).
Арсенал: Чех, Мустафи, Монреаль, Гиббс (Ивоби, 69), Ҳолдинг, Ўзил, Рэмзи (Уэлбек, 69), Санчес, Чака, Бельерин, Жиру (Уолкотт, 85).
Сандерленд: Пикфорд, О′Ши, Коне, Манкильо (Янузай, 82), Овьедо, Ларссон, Кэттермоул (Гуч, 77), Ндонг (Гибсон, 88), Жонс, Борини, Дефо.
Огоҳлантиришлар: Бельерин (22), Монреаль (54), Ўзил (55), О′Ши (56), Кэттермоул (74), Мустафи (90).

Top