16:21 / 17.05.2017
11951

Шавкат Мирзиёевнинг Facebook саҳифасини кузатувчилар сони 114 минг кишидан ортди

2016 йил 24 сентябрида ташкил этилган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожат қилиш имконини берувчи Виртуал қабулхонага ўтган саккиз ой мобайнида 800 мингдан ортиқ мурожаат бўлган. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида шу ҳақда маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, 2016 йилнинг дастлабки 9 ойи мобайнида Вазирлар Маҳкамасига 19 минг мурожаат бўлгани эътиборга олинса, давлат бошқарувида электрон ахборот технологияларини жорий қилиш амалда ўз самарасини бермоқда. Бундан ташқари, Президентнинг Facebook саҳифасини кузатувчилар сони 114 минг нафардан ортган. Вазирнинг қайд этишича, Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ахборот технологияларидан фойдаланишда биринчи бўлиб намуна бўлмоқда. 

Шерзод Шерматовнинг айтишича, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўз ваколатини тугатган жанубий кореялик ўринбосари Ким Нам Сок ҳам давлат бошқарувида ахборот технологияларидан фойдаланишда жиддий ютуқларга эришилганини қайд этган.  

У ҳукумат йиғилишларида видеоселектор услуби кенг қўлланилишини юқори баҳолаб, бу тажрибани Жанубий Кореяда амалда қўлламасликлари, ваҳоланки мазкур услуб раҳбар ходимларнинг вақтини тежашда ҳамда муаммоларни зудлик билан ҳал этишда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.   

Top