19:12 / 18.05.2017
8387

Боку—2017. Боксда иккинчи олтин медаль олинди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Бокуда «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг 18 май кунги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бугунги беллашувда Ўзбекистон терма жамоасининг 14 нафар вакили спортнинг 5 турида ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда.

Бокс терма жамоасининг финалга чиққан уч вакилидан иккинчиси ҳам олтин медалга эга бўлди.

-64 кг вазн тоифаси вакили Алиёр Норалиев финалда мисрлик Ислом Муҳаммедовни мағлубиятга учратди ва олтин медаль эгаси бўлди.

Унинг ушбу медали Ўзбекистон спорт делегацияси учун Бокудаги ўн биринчи олтин медаль бўлди. Бундан олдинроқ -56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдулҳай Шораҳматов финалда ғалаба қозонганди.

Top